Айрим шахсларнинг солиққа тортилмайдиган даромади миқдори оширилди

Айрим шахсларнинг солиққа тортилмайдиган даромади миқдори оширилди

Қонун билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, вақтинчалик солиқ имтиёзларига, Президент ёки Ҳукумат қарорларида юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ҳамда юридик шахсларнинг ер солиғидан тўлиқ озод қилиш имтиёзига эга солиқ тўловчилар мазкур солиқларни 1 фоизи миқдорида тўлайди (мазкур тартиб 3 ойдан сўнг кучга киради).
Фойда солиғини ҳисоблашда Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) 3 баравари (2 млн 466 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди (илгари МҲТЭКМнинг 1,41 баравари эди – 1 млн 159 минг сўм). Бу 2022 йил 1 мартдан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар 5 йил муддатга ер солиғидан озод қилинади. Илгари 3 йил эди. Бу тартиб 2022 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!