Аёл ҳайдовчи бошқарувидаги «Nexia-3» юк машинаси билан тўқнашди

Аёл ҳайдовчи бошқарувидаги «Nexia-3» юк машинаси билан тўқнашди

Маълум бўлишича, воқеа шаҳарнинг Бобур шоҳ ва Э.Ашуров кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Аниқланишича, «Nexia-3»нинг 20 ёшли аёл ҳайдовчиси ўнгга қайрилиш ишорасини бериб қайрилаётган «MAN» юк машинаси билан етарлича оралиқ масофа сақламаган ва унинг тагига кириб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида воқеа иштирокчиларига тан жароҳати етмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!