Автомобил салонида ёлғиз кетаётган ҳайдовчи ниқобсиз юриши мумкинми? 

Автомобил салонида ёлғиз кетаётган ҳайдовчи ниқобсиз юриши мумкинми? 

АОКА анжуманлар залида Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ушбу саволга жавоб қайтарди.

«Дока ниқоб ҳақида фикрлар кўп. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа идоралар ниқоб тақишга алтернатив бўлган услуб бўйича таклиф бермаган. Ўзимизни тажрибани қарайдиган бўлсак, бирон-бир жамоада касалликлар аниқланганда, мунтазам ниқоб тақиб юрганлар соғлом чиқяпти. 

Республика махсус комиссияси қарорларида «салоннинг ичидаги ҳайдовчи ниқоб тақиб юрмаса ҳам бўлади», деган фикр йўқ», — деди Отабеков. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!