Қирғизистоннинг собиқ давлат раҳбари Асқар Акаев мамлакат парламентига собиқ президент мақомини қайтаришни сўраб мактуб йўллади.
Жогорку Кенеш матбуот хизмати хабарига кўра, хат 5 сентябрь куни Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешининг Конституциявий қонунчилик, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва регламенти қўмитасига келиб тушган.
Мазкур қўмита раиси, депутат Чўлпон Султонбекова бу масала кун тартибига дарҳол киритилмаганини таъкидлади.
- Кўриб чиқиш жараёни жуда узоқ жараёндир. Муаммо бир кунда ҳал этилмайди. Кеча парламентга хат келди, мен уни бугун эрталаб олдим. Савол сиёсийдир. Жогорку Кенеш коллегиал орган ҳисобланади. Кун тартибига киритиш ёки киритмаслик, шунингдек, кўриб чиқиш тартибининг бошқа жиҳатлари бўйича қарор биргаликда қабул қилинади, - деди депутат.
Эслатиб ўтамиз, Асқар Акаев 1990 йил 27 октабрдан 2005 йил 11 апрелгача Қирғизистон президенти бўлган. 2005 йилги лола инқилобидан сўнг у Россия Федерациясига кетган, ҳозирда ўша мамлактда истиқомат қилади ва илмий фаолият билан шуғулланади.
Аввалроқ Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси Асқар Акаевга нисбатан ваколат ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда иштирок этганлик, 1992 йил ва 2003 йилда Қумтўр лойиҳасини қайта кўриб чиқиш пайтида «Камеко» компанияси билан бош шартнома тузиш эпизодларига бепарволик қилганликда айбланган жиноят ишини тўхтатгани хабар қилинганди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.