Биласизми, Москва шаҳридаги Третьяков галереясида Иля Репиннинг «Иван Грозний ва унинг ўғли Иван 1581 йил 16 ноябрда» номли картинасига зарар етказган вандал асли ўзбекистонлик бўлиб чиқди. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар тарқатди.
Куни кеча полиция ойнаванд асарга метал тўсиқ устуни билан зарбалар берган ва асарга зарар етказган 37 ёшли Игорь Подпоринни ҳибсга олган эди. Ҳуқуқ-тартибот органлари маданий мерос объектига зарар етказиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатди. Эркак уч миллион рубль (48 минг доллар)гача жаримага тортилиши ёки уч йиллик қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.
Унинг акаси Виталий Подпориннинг сўзларига кўра, уларнинг оиласи 90 йилларда Ўзбекистондан Воронеж вилоятининг Александровка қишлоғига кўчиб келган. Игорь қишлоқдан иш топган, Виталий эса пойтахтга кетган.
Сўнгги ярим йилдан буён Игорь касалманд ота-онаси ҳақида қайғуриб келган, бу акасининг фикрича, унинг руҳиятига таъсир қилиб, Третьяков галереясидаги ҳодисага сабабчи бўлган.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.