Асал Шодиева ўзи иштирокидаги қайси фильмларни севиб томоша қилишини айтди
Она бўлиш арафасида турган актриса Асал Шодиева "Instagram"даги Stories орқали мухлисларининг саволларига жавоб берди. Хусусан, у ўзи суратга тушган қайси фильмларни севиб томоша қилиши ҳақида айтди.
Асалнинг айтишича, ўзи иштирокидаги «Жаноб ҳеч ким», «Ҳай ҳай қизалоқ» ҳамда «Исломхўжа» фильмларини қайта-қайта томоша қилади.
Актрисанинг мухлисларидан бири «Айтишларича, сиз ЭКО ёрдамида ҳомиладор бўлган экансиз, шу ростми?» — дея савол берди.
«Йўқ, бу нотўғри маълумот, мен ҳомиладорлик пайтида ҳатто витаминлар ҳам ичганим йўқ», — дейди актриса. Шунингдек, у сунъий уруғлантириш орқали ҳомиладор бўлишга қарши эмаслигини ҳам билдирди.
«Сизни қачон киноларда кўрамиз?» деган саволга у «Янги сериалда кўришингиз мумкин», деб жавоб берди.
Асалнинг ёзишича, ҳомиладорлик даврида унинг қўл ва оёқларида шиш кузатилмоқда.
«Шунинг учун наъматак дамламасини ичяпман», — дейди Асал.
«Карантин тамоман тугаганидан кейин нима қиласиз?» деб сўради актрисадан мухлиси.
«Болалар хонасига кўчиб ўтаман ва тагликларда чўмиламан», — деди Асал Шодиева.
Аввалроқ актриса бахти ва орзуси ҳақида айтиб ўтган эди.