Asal Honey’ни ўлдирган қотил ушланди. У нега бу ишга қўл урганини айтди

A A A
Asal Honey’ни ўлдирган қотил ушланди. У нега бу ишга қўл урганини айтди

Жорий йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида хоразмлик инста-блогер Asal Honey ўлдириб кетилди. Унинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Бугун, 21 март куни Asal Honey номи билан танилган Асал Хўжаевани ўлдирганликда гумонланган шахс Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидан ушланган. Маълум бўлишича, ушбу жиноятни 09.12.1997 йилда Хоразм вилояти Янгиариқ туманида туғилган, миллати ўзбек, маьлумоти ўрта – махсус, Янгиариқ тумани Каттабоғ қишлоғи рақамсиз уйда яшовчи Ш.К содир этган.

Янгиариқ тумани ИИБ хамда Тошкент шахар ИИБ ЖҚБ ходимлари билан хамкорликда фуқаро Ш.К қидириб топиш мақсадида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида у Янгиариқ тумани Каттабоғ қишлоғида яшаш уйининг олдида ушланган.

Қотилликда гумонланаётган йигит Асал Хўжаева билан бундан тахминан 1 йилча олдин телеграм орқали танишган, бу орада у 2021 йилнинг ноябрь ойларида А.Х билан бир марта кўришган.

Ш.К Асал Хўжаевадан жинсий алоқа қилишини сўрайди, А.Х эса унга пули йўқлигини айтиб кетиб қолган. Шундан сўнг, у Асал Хўжаева билан телеграмда муносабатини давом эттирган.

Суриштирув ишлари давомида йигит тахминан 20 кун олдин Асал Хўжаева билан урушиб қолганлиги, А.Х уни қаттиқ ҳақорат қилгани ва гумонланувчи А.Хни кузатишни бошлаганини айтган. Бундан ташқари, у Instagram орқали А.Хўжаеванинг яшаш манзилини аниқлаб, икки маротаба унинг яшаш уйига кузатиб келган.

16 март куни эса А.Хни ўлдириш мақсадида Чирчиқ шаҳридаги “Карвон” бозоридан бир дона ошхона пичоқи ва қўлига кийиш учун бир жуфт қўлқоп сотиб олиб, соат тахминан 19:00 лар атрофида А.Хнинг яшаш уйининг олдига борган. А.Х уй эшигини очиб ташқарига чиқишини кутиб, тахминан 2 соат кутган. Соат тахминан 21:00лар атрофида А.Х уй эшигини очган пайти қўлидаги ошхона пичоқи билан унинг қорин қисмига пичоқ тиқиб, овози чиқмаслиги учун қўли билан оғзини ёпиб, уриб, йиқитиб, оғзига ёстиқ босиб қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг А.Хнинг яшаш уйидан жами 500 АҚШ доллари ҳамда 200 минг сўм пуллари, шунингдек, пластик картадан 1 млн сўм пулларни Line Bet ўйинига ўтказган. Бундан ташқари, марҳума А.Хга тегишли бўлган 2 та телефонни олиб, йўл-йўлакай отиб юборган. Кейинчалик эса, 19 март куни Янгиариқ туманидаги ота-онаси яшайдиган уйга етиб келган. Суриштирув ҳаракатлари давомида гумонланувчининг уйидан жами 10 млн сўм пул, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ўз номида бўлган 2 та пластик карталар, бир дона эркаклар сумкаси, бир дона ID карталар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Маълумот ўрнида, мазкур ҳолат юзасидан Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, А.Хўжаеванинг ўлими қорин олд соҳасида бир дона санчилиб кирувчи кесилган жароҳати, бўйин чап томони санчиб кесилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия юмшоқ тўқималарига қон қуйилиши оқибатида юз берганлиги аниқланган.

Воқеа жойи криминалистика техника воситалари ёрдамида кўздан кечирилиб, қонга ўхшаш доғлардан намуналар, мурда кийимлари, қўл бармоқ излари, 1 дона Apple ноутбук, 1 дона Integral 4G хотира картаси, 1 дона Huawei, 1 дона Samsung ва 2 дона MI телефон аппаратлари, 4 дона банк пластик карталари далилий ашё сифатида олинган.

Воқеа жойига Тошкент прокурори биринчи ўринбосари И.Наримов, шаҳар ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари У.Турсунов, Яшнобод туман прокурори А.Донаев, шаҳар ИИББ ва туман ИИО ФМБ раҳбарияти ҳамда тезкор тергов гуруҳи аъзолари чиқишган. Табиийки, мазкур шахслар қотиллик бўйича тергов-суриштирув ишларини охиригача олиб боришга маъсул шахслардирлар.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура берган маълумотда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, натижалари ҳақида қўшимча хабар қилиниши айтилган.

Маълумот учун, А.Хўжаева 1986 йилнинг 10 окятбрида Хоразм вилоятида туғилган, турмушга чиқмаган. Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 99-уй, 210-хонадонда яшаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

АҚШ суди Жеффри Эпштейннинг ўлимидан олдин ёзиб қолдирган тахминий хатини оммага эълон қилди

Таъкидланишича, ушбу хат 2019 йил июл ойида Эпштейннинг камерадоши, собиқ полициячи Николас Тартальоне томонидан топилган

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда

Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

Трамп дунёдаги супердавлатлар номини айтди

АҚШ Президенти Дональд Трамп журналистларга дунёнинг иккита суперқудрати қайси давлатлар эканини айтди.

Моуриньо – “Реал” бош мураббийи...

Мадриднинг “Реал” клуби португалиялик мутахассис Жозе Моуриньони бош мураббий этиб тайинлаш бўйича келишувга эришди.

Украина дронлари ўз аскарларини йўқ қилди

Дарёдан сузиб ўтган Украина аскарлари Россиянинг “Шимол” гуруҳи назорати остидаги ҳудудда қуролсиз ҳолда топилган эди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ олдиданги режалари маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати олдиданги тайёргарлик режаси маълум қилинди.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.