Аргентина Президенти 70 минг давлат хизматчисини ишдан бўшатмоқчи

Аргентина Президенти 70 минг давлат хизматчисини ишдан бўшатмоқчи

Аргентина Президенти Хавьер Милей яқин ойларда 70 минг давлат хизматчисини ишдан бўшатмоқчи. Бу ҳақда «La Politica Online» нашри хабар берди, дея ёзмоқда Казинформ.

“Биз 50 минг давлат ходимини ишдан бўшатгандик, улар билан шартномалар бекор қилинди. Биз яна 70 минг давлат хизматчисини ишдан оламиз", – деди Аргентина Президенти Лотин Америкаси иқтисодчилари форуми ёпилишида.

Нашрнинг ёзишича, ҳукумат 31 мартда тугайдиган ўн минглаб "кераксиз" келишувлардан ҳам қутилмоқчи.

Маълумот учун, 2023 йил 27 декабрда ҳам Аргентина ҳукумати 2023 йилда ишга қабул қилинган 5 мингдан ортиқ давлат хизматчиси билан шартномаларни янгиламаганди. Қолганлари 90 кун давом этган аудитдан ўтказилди. Ушбу чора қонуний квота бўйича ишга қабул қилинган ёки "иш учун муҳим" деб ҳисобланган ходимларга таъсир қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 53 ёшли иқтисодчи Хавьер Милей Аргентина Президенти бўлди. У Марказий банкни тугатмоқчи ва миллий валюта песо ўрнига АҚШ долларидан фойдаланишни таклиф қилгани билан кўпчиликнинг эътиборига тушганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!