АҚШда Трампга қарши чиқишмоқда

АҚШда Трампга қарши чиқишмоқда

АҚШ спикери Нэнси Пелоси Оқ уй раҳбари Дональд Трампнинг очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқиш қарорини танқид қилди.

Пелосининг сўзларига кўра, Очиқ осмон тўғрисидаги шартномани янги битим билан алмаштирмасдан ундан чиқиш мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрўсига путур етказади. “Президентнинг кетиши Американи ва бизнинг иттифоқдошларимизни саросимага солиб қўяди ва душманларимизга далда беради. Ушбу қарор россияликларга ўзларининг ёмон хатти-ҳаракатларини бемалол давом эттиришлари мумкинлигига аниқ ишора қилади”, – деди АҚШ Вакиллар палатаси спикери.

Сиёсатчи Трампни АҚШ хавфсизлигини таъминлайдиган "узоқ вақтдан бери давом этаётган халқаро шартномаларга қарши ҳужумларни" тўхтатишга чақирди. "Биз Американинг хавфсизлигини таъминлаш учун НАТО ва трансатлантик шерикларимиз ёнида кучли, ақлли ва стратегик бўлишимиз керак", – дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ АҚШнинг очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқиш тўғрисидаги қарори ҳақида маълум бўлган эди. Оқ уй бунда Москвани айбдор қилди – гўё Россия АҚШнинг парвозлари пайтида Америка президенти турган жойни кузатган. Москва эса Вашингтоннинг айбловларини рад этди.

1992 йилда ЕХҲТга аъзо 23 давлат ўртасида тузилган шартнома иштирокчи давлатларга ҳарбий ҳаракатлар ва қурол назорати бўйича мавжуд шартномаларга риоя қилинган ҳолда бир-бирларининг ҳудудларига инспексия парвозларини амалга оширишга имкон беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!