АҚШда президентлик сайловлари бошланди, унда фуқаролар навбатдаги президентни танлайди. Бутун дунё бу жараённи диққат билан кузатиб бормоқда, чунки сайлов натижалари халқаро майдондаги кучлар мувозанатини ўзгартириши мумкин.
Мамлакат бўйлаб сайлов участкалари 5 ноябрь куни турли вақтларда очилади.
Вермонт маҳаллий вақт билан эрталаб соат 5 да овоз беришни бошлаган биринчи штат бўлади ва 19:00 гача давом этади. Ундан кейин эрталаб соат 6:00 да Коннектикут, Кентукки, Мейн, Нью-Жерси, Нью-Йорк ва Виржиния штатларида сайлов участкалари очилади. Шимолий Каролина, Огайо ва Ғарбий Виржиния штатларида сайлов участкалари 6:30 да очилади. 37 та штатда ва Колумбия округида сайловлар эрталаб соат 7:00 дан 10:00 гача бошланади. Сўнгги сайлов жараёни Вашингтон штати ва Аляскада соат 11:00да ва Гавайида соат 12:00да бошланади.
Америкалик сайловчилар олтита президентликка номзодлардан бири учун овоз беради: Камала Харрис (вице-президент, Демократик партия), Дональд Трамп (собиқ президент, Республикачилар партияси), Корнел Уэст (фалсафа профессори, ёзувчи, илоҳиётчи, христиан социалист, мустақил номзод), Жилл Стайн (шифокор, Яшиллар партияси), Чейз Оливер (фаол, Либертар партияси) ва Клаудия Де ла Круз (ижтимоий фаол ва черков пастори, Социализм ва озодлик партияси).
Барча АҚШ фуқаролари жорий йил 15 октябрга қадар овоз бериш учун рўйхатдан ўтишлари керак. Овоз бериш мақсадида рўйхатдан ўтиш учун АҚШ фуқароси ва овоз берган штатда доимий резидент бўлиш керак. Сайловчи камида 18 ёшга тўлган, ақлий қобилиятли ва бошқа штатда овоз бериш учун рўйхатдан ўтмаган бўлиши керак.
Сайлов бюллетенлари жорий йил 16 октябрдан 22 октябргача почта орқали жўнатилган бўлиб, улар 5 ноябрь куни соат 20:00 дан кечиктирмай почта маркаси қўйилган ҳолда қайтарилиши ёки сайлов куни сайлов қутисига ташлаб юборилиши керак.
Мамлакатда юзлаб халқаро кузатувчилар овоз бериш жараёнини кузатиб турибди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Жума куни кечқурундан бошлаб оммавий ахборот воситаларида 15 август куни Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Путин муҳокама қилмоқчи бўлган «тинчлик режаси» ҳақидаги тафсилотлар тарқала бошлади.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.