АҚШда итга 5 миллион доллар мерос қолдирилди

АҚШда итга 5 миллион доллар мерос қолдирилди

АҚШда Лулу лақабли бордер-коллига хўжайинидан мерос қолди. Энди Лулу бой ит. Ўтган йили итнинг 84 ёшли хўжайини Доррис вафот этган эди.

У васиятномасида итини асосий меросхўр сифатида қайд этган. «5 млн долларни итим Лулу ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслиги учун васият қилиб қолдираман» деб ёзган марҳум Доррис васиятномасида.

Айни пайтда бойвачча 8 яшар итга марҳумнинг қўшниси Марта Бертон қараб туради. Марта — итга қолдирилган миллионлардан фойдаланишга ҳуқуқли ягона инсон. 

Шунингдек, итга вафот этган хўжайинидан мол-мулк ҳам қолганлиги айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!