АҚШ Шимолий Кореяга 47 та талаб қўйди

АҚШ Шимолий Кореяга 47 та талаб қўйди

АҚШ Шимолий Кореянинг тўлиқ ядровий қуролсизлантирилиши бўйича келишув доирасида Пхеньянга 47 та банддан иборат талабларни қўйди. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Таро Кононинг интервьюсига иқтибос келтирган ҳолда ТАССга таяниб  "Кун" нашри хабар берди. 

Кононинг айтишича, АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Вашингтон “тўлиқ ядровий қуролсизлантириш” деганда ядровий ва оммавий қирғин қуролларининг бошқа турлари ҳамда ракеталар ва тегишли объектларнинг йўқ қилинишини назарда тутишини Шимолий Корея эътиборига етказиб қўйган.

“Шу билан боғлиқ ҳолда Шимолий Кореяга 47 та банддан иборат талаблар қўйилган. Агар талаблар бажарилмаса, унда Шимолий Кореяга нисбатан киритилган санкциялар бекор қилинмайди”, деб айтган Коно. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!