АҚШ сенаторлари Байдендан Киевга кассетали ўқ-дорилар беришни сўрашди

АҚШ сенаторлари Байдендан Киевга кассетали ўқ-дорилар беришни сўрашди

Бир гуруҳ америкалик республикачи сенаторлар АҚШ президенти Жо Байденга мактуб йўллаб, Украинани кассетали ўқ-дорилар билан таъминлашни сўради.

“Биз сиздан Украина Қуролли кучларини зудлик билан кассетали ўқ-дорилар билан таъминлашингизни сўраймиз", дейилади хатда.

Республикачиларнинг фикрича, ўқ-дорилар билан таъминлаш бошқа ҳарбий ёрдам билан биргаликда украиналикларга Россия қўшинларини мамлакатдан сиқиб чиқаришда ёрдам беради.

Тегишли конвенцияни имзолаган дунёнинг кўпроқ мамлакатларида кассетали ўқлардан фойдаланиш тақиқланган. Бироқ Россия, Украина ва АҚШ унга қўшилмаган эди.

2022 йил август ойида БМТ Россия қўшинларининг юзлаб кассетали ўқ-дорилар ҳужуми, шунингдек, Украина ҳарбийлари томонидан улардан фойдаланишнинг бир неча ҳолатлари ҳақида хабар берган эди.

"Украинадаги уруш пайтида кассетали ўқ-дорилардан фойдаланиш инсон ҳаёти ва инсонпарварлик тамойилларига очиқдан-очиқ эътиборсизликдир", — дея таъкидланган эди ташкилот хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!