АҚШ Саудия Арабистонига ҳужум қуролларини сотишга қўйилган тақиқни бекор қилади

АҚШ Саудия Арабистонига ҳужум қуролларини сотишга қўйилган тақиқни бекор қилади

Президент Жо Байден маъмурияти Ар-Риёдга ҳужум қуролларини сотишга қўйган тақиқни бекор қилади, деб хабар қилди Реутерс.

Бу ҳаракат Исроилнинг қамал остидаги Ғазо секторига қарши 10 ой давом этган уруши фонида амалга оширилди ва бу қирғин ҳозиргача 40 000 га яқин инсоннинг, асосан болалар ва аёлларнинг ҳаётига зомин бўлди.

АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонига айрим «ҳаводан-ерга» ўқ-дориларнинг юборилиш таъқиқини бекор қилди, дея тасдиқлади юқори мартабали департамент.

«Биз қурол-яроғларни юбориш бўйича анъанавий сиёсатга мос келадиган ҳар бир ҳолатда янги трансферларни кўриб чиқамиз», — дея қўшимча қилди расмий.

Конгресс ёрдамчисининг Реутерсга айтишича, маъмурият шу ҳафта Конгрессга қарор ҳақида маълумот берган.

Байден маъмуриятининг юқори мартабали мулозимларидан бири Реутерс агентлигига «Саудияликлар келишувни якунладилар ва биз ўзимизникини якунлашга тайёрмиз» деди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!