Америка Қўшма Штатлари Ироққа 200 миллион доллар маблағ ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайннинг Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинган.
АҚШ билан Ироқ ўртасида энергетика, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида муносабатларни давом эттириш масаласига тўхталган Фуад Ҳусайн: “АҚШ билан бир қатор соҳалар бўйича англашув меморандумини имзолаймиз. АҚШ Ироқнинг дўстидир. Бағдод ва Вашингтон терроризмга қарши курашишда ҳамфикр”, - дея таъкидлади.
У қўшни давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик шарти билан яхши қўшничилик алоқаларини ривожлантириш тарафдори эканлигини маълум қилди.
Ўз навбатида Помпео: “Ироқ ҳукуматини муддатдан аввал сайлов ўтказишини ижобий баҳолаймиз. Ироққа ёрдам сифатида 200 млн доллар маблағ ажратишга ваъда бердик. Коррупциядан тозаланган янги Ироқни кўришдан умидвормиз”, - деди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.