АҚШ F-16 самолётларига хизмат кўрсатиш учун америкаликларни Украинага юбормайди
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти F-16 қирувчи самолётларини сақлаш учун Украинага америкалик фуқаролик ходимларини жўнатиш ғоясидан уларнинг хавфсизлиги хавотирлари туфайли воз кечди.
Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
Газетанинг ёзишича, унинг ўрнига қирувчи самолётларни сақлаш масъулиятини Европа Иттифоқи ўз зиммасига олиши кутилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).