АҚШ Давлат департаменти Байден билан ишлашдан бош тортмоқда
AҚШ Давлат департаменти мамлакатнинг бўлажак президенти Жозеф Байден учун ишлашдан бош тортди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Манбаларга кўра, сиёсатчига дунё раҳбарларидан ўнлаб хатлар юборилган, аммо расмийлар Байденга ҳукуматни топширишдан ёки унга дипломатик алоқаларни ўрнатишга ёрдам беришдан бош тортишди. Бундай вазият Қўшма Штатлар учун умуман "янги ҳолат", дея қайд етади CNN.
«Байденнинг жамоаси Давлат департаменти кўмагисиз чет эл раҳбарлари билан алоқалар ўрнатди ва у Германия канцлери Aнгела Меркел ҳамда Канада бош вазири Жастин Трюде билан бир қатор суҳбатлар ўтказди. Aммо улар мустақил равишда, Давлат департаментининг ташкилий ва таржимавий ёрдамисиз ҳаракат қилишди», - дейилади телеканал маълумотида.
CNN манбаларига кўра, департамент Байден жамоасининг бошқа мамлакатлар билан алоқаларни ўрнатиш ҳақидаги сўровларини фаол равишда блокировка қилмоқда, шунингдек демократга президентнинг брифингларида қатнашишга рухсат бермайди. Давлат департаменти раҳбари Майк Помпео ҳам олдинроқ Байденга ҳукумат топширилмаслигини айтганди.
Бундай ҳолат Қўшма Штатлар учун одатий эмас, деб таъкидлади CNN.
Байденнинг жамоаси нима бўлаётганидан хавотирда – у президент лавозимига киришган куни маъмурият бирданига кўп нарсаларга эришиши кераклигидан қўрқишади. Давлат департаменти расмийлари, шунингдек, Обамадан Трампга ҳокимиятни топшириш пайтида ҳамма нарса бошқача бўлганлигини таъкидладилар – уларнинг сўзларига кўра, бўлажак президентнинг ўзи бўлимнинг махсус марказида ишлашдан бош тортган.
