Пентагон Boeing корпорациясининг Украинага кичик диаметрли арзон ва юқори аниқликдаги снарядларни Киевга бериш бўйича таклифини кўриб чиқмоқда. Ушбу снарядлар Россияга зарба бериш учун Киевнинг ташувчи воситасига мос келади. Бу ҳақда душанба куни Reuters агентлиги хабар тарқатди.
Агентликнинг корпорация манбаларига таяниб ёзишича, снарядлар 150 километр масофадан нишонни аниқ ура олади. Бундай қурол-яроғлар ва уларни ташувчи воситалар тахминан 40 минг долларни ташкил этади, яъни ушбу лойиҳа қиммат бўлмайди.
Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази раҳбарларидан бири Том Караконинг таъкидлашича, гап арзон нарх ва кўп сонлар ҳақида бормоқда. АҚШнинг Афғонистондаги амалиётлари якунлангандан кейин жуда кўп снарядлар қолиб кетди. Улардан Украинада фойдаланиш мумкин. Бундай снарядлар Киевга Россиянинг ичкарисига зарба бериш имконини беради.
Reuters маълумотларига кўра, ушбу снарядлар 2023 йил баҳорда Украинага етказилиши мумкин. Boeing мазкур снарядларни яратиш ва ишлаб чиқаришни 2019 йилда Швециянинг Saab AB аэрокосмик компанияси билан биргаликда бошлаган эди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Жума куни кечқурундан бошлаб оммавий ахборот воситаларида 15 август куни Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Путин муҳокама қилмоқчи бўлган «тинчлик режаси» ҳақидаги тафсилотлар тарқала бошлади.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.