АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди мажмуасига бостириб киришни қоралади.
«Қўшма Штатлар Исроил ички хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг 13 август куни Ҳарам аш-Шарифга ташрифига кескин қаршилик қилади, бу эса Қуддусдаги муқаддас жойларга оид тарихий статус-квога очиқдан-очиқ эътиборсизликни кўрсатди», - дейилади Блинкен баёнотида.
Унинг сўзлари яҳудийларнинг йиллик рўза куни сифатида нишонланадиган 2000 га яқин исроиллик ўта ўнг фаоллар Тиша Б'Авни нишонлаш мақсадида мажмуага бостириб кирганидан сўнг янгради. Масжидга ҳужум қилганлар орасида Бен-Гвир, унинг Отзма Еҳудит партиясидаги ҳамкасби, вазир Ицҳак Вассерлауф ва Ликуд Кнессет аъзоси Амит Ҳалеви ҳам бор.
«Ушбу провокацион ҳаракатлар фақат ўт очишни тўхтатиш, барча маҳбусларни озод қилиш ва кенгроқ минтақавий барқарорлик учун шарт-шароит яратиш бўйича давом этаётган дипломатик саъй-ҳаракатларга эътибор қаратилиши керак бўлган муҳим бир пайтда кескинликни кучайтиради», деб қўшимча қилди Блинкен.
Блинкеннинг айтишича, АҚШ Исроил ҳукуматидан келажакда шу каби ҳодисаларнинг олдини олишни сўрайди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.