Ўтган йилнинг ноябрида ўзининг Lenovo Z5 Pro русумли флагман смартфон тақдим этган, у имкониятлари ва нархи мутаносиблигига кўра Xiaomi ва Huawei нинг флагманларидан ўзиб кетган энг арзон смартфон-слайдер бўлганди. Компания кейинчалик унинг янгиланган версияси Lenovo Z5 Pro GT моделини тақдим этган.Мазкур смартфон яна Lenovo Z5 Pro Snapdragon 855 Edition деб ҳам номланади, сабаби эса номининг ўзида ҳам кўриниб турибди. Тақдимот маросимида компания вакиллари ушбу флагман AnTuTu рейтингининг мутлақ рекордсмени эканлигини алоҳида таъкидлаган. Зеро, у бенчмаркда энг юқори 368 480 балл тўплаган. Бу эса ҳар қандай смартфон, ҳаттоки iPhone XS ҳамда XS Max натижаларидан ҳам баланд кўрсаткич!Аммо кейинчалик AnTuTu сервиси вакиллари вазиятни изоҳлаб, Android-смартфонлар ҳамда iPhone ларнинг бенчмаркдаги натижаларини таққослаб бўлмаслигини айтишган.
Энди эса Lenovo Z5 Pro Snapdragon 855 Edition смартфони машҳур Geekbench сервисида ҳам текшириб кўрилди. Буни қарангки, андроид-смартфонлар қироли дейилаётган ушбу қурилма бу бенчмаркда анча паст натижалар кўрсатган!
Гувоҳи бўлаётганингиздек, Lenovo Z5 Pro GT якка ядроли синовда 3284 балл, кўп ядроли тестда эса 10237 балл тўплай олган, холос. Айтиш керакки, Snapdragon 855 процессорли Sony Xperia XZ4 смартфони ҳозирда 12801 очко билан Geekbench да етакчилик қилиб турибди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.