Хизмат сафари билан хорижга чиқиши учун 4 нафар фарзанди бор ота 547 млн. сўм миқдорида алимент тўлашига тўғри келди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Ш. ундирувчи М.Ш. фойдасига 4 нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида алимент пуллари ҳар ойда ундириб келинган.
Қарздор М.Ш. айни кунларда чет элга хизмат сафарига чиқиш зарурати бўлаётгани сабабли алимент пулларини олдиндан тўлашини билдирди.
Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибга кўра, қарздорнинг ойлик иш ҳақи даромадлари ҳисобидан 5 йиллик алимент пуллари ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Шундан сўнг, суднинг ажримига биноан 4 нафар фарзанднинг алименти учун 2029 йил 30 июнга қадар ҳисобланган 547 млн. сўмни олдиндан тўлаш шаклида ижро этиш усули ўзгартирилди.
Қарздор М.Ш. 547 млн. сўм алимент пулларини тўлиқ тўлади ва қарздорга нисбатан қўйилган чекловлар бекор қилинди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.