Андижон халқаро аэропорти вақтинча ёпилади

Андижон халқаро аэропорти вақтинча ёпилади

Андижон халқаро аэропорти 1 апрель санасидан бошлаб вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов Telegram канали орқали хабар берди.

Унга кўра, Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти 23 март куни “Андижон халқаро аэропорти” МЧЖни аэродром қопламасини реконструкция қилиниши учун ёпилиши ва парвозларни тўхтатилиши тўғрисида буйруқ чиқарган. Мазкур буйруққа асосан, Андижон халқаро аэропорти жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб, аэродром қопламасини реконструкция қилиниши туфайли авиапарвозлар учун вақтинча ёпилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!