Алишер Анзарович Мирзаев Капиталбанк бошқаруви раиси этиб тайинланди, дея хабар қилди банк матбуот хизмати «Газета.uz»га. 27 январда акционерларнинг навбатдан ташқари йиғилишида бу ҳақдаги қарор қабул қилинди.
У ўтган йилнинг декабрь ойи охирида мазкур лавозимни тарк этган Олег Ким ўрнини эгаллади.
Алишер Мирзаев (1969 йилда туғилган) — Тошкент архитектура ва қурилиш институтини (1993) ва Тошкент молия институтини (2000) тамомлаган. 1993 йилдан 2018 йилгача у «Ипак Йўли» банкида турли лавозимларда, шу жумладан раис вазифасини бажарувчи сифатида ҳам ишлаган.
2018 йилда у Hamkorbank раисининг банкни ривожлантириш бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади.
2020 йил 17 январдан бошлаб эса «Капиталбанк» раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган эди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.