Александр Новак яқин орада Эронга ташриф буюради
Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак яқин орада Эронга ташриф буюради.
Теҳронда у мамлакат биринчи вице-президенти Муҳаммад Моҳбер билан музокаралар олиб боради.
Томонлар молия ва нефт-газ соҳаларидаги ҳамкорлик, транзит масалаларини ҳал этиш ва туристик гуруҳлар учун виза режимини бекор қилиш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).