Афсус! Таниқли бастакор коронавирус қурбони бўлди

Афсус! Таниқли бастакор коронавирус қурбони бўлди

Камерунлик саксофончи Ману Дибанго коронавирусга чалиниши оқибатида Францияда вафот этди. Бу ҳақда 24 март куни "France Info" нашри бастакорнинг оиласига таяниб хабар берди.

86 ёшли бастакор 24 март куни ҳаётдан кўз юмган. "RT"  манбасига кўра, Дибанго коронавирусга чалингани аниқланганидан сўнг Париждаги касалхонада ётқизилган.

Ҳақиқий исми Эммануэль Н'Джоке Дибанго бўлган Ману Дибанго Камерунда 1933 йили 12 декабрда туғилган. 1949 йилдан Францияда яшай бошлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!