8,2 млнлик сифатсиз ёғ маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

8,2 млнлик сифатсиз ёғ маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро О.Н. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан жами 8,2 млн сўмлик ёғ, чигит ва бошқа товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!