7-октабрдан бери Ғазода 115 нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлди

7-октабрдан бери Ғазода 115 нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо секторига 2023 йил 7-октабрдан бери давом этган зарбалари натижасида 115 нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлди.

Бу маълумотларни Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги келтирмоқда.

Исроил армияси эксклавдаги тинч аҳолига қарата ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.

Бир кун аввал фаластинлик Кумане Ориф ва унинг 4 кунлик эгизаклари Айсел ва Асер анклавнинг марказий қисмидаги Дайр ал-Бала шаҳридаги уйни Исроил томонидан ўққа тутиши қурбони бўлди.

Оила бошлиғи Муҳаммад ал-Кумсан чақалоқларнинг ўлими ҳақидаги хабарни уларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларини олишга борганида олган.

Исроилнинг Ғазодаги агрессияси қурбонлари сони аллақачон 39 929 кишига етган. Уларнинг 16 314 нафари болалар, 10 980 нафари аёллардир. Анклавнинг 92 240 нафар аҳолиси жароҳатланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!