Москва ҳамда Санкт-Петербург божхона идоралари Inoi бренди маҳсулотлари сифатида мамлакатга олиб киришга уринилган икки партия Xiaomi смартфонларини тўхтатиб қолишди. Ушлаб қолинган товарларнинг жами қиймати 340 миллион рублни ташкил этади, бу эса тахминан 5 178 880 АҚШ долларига тўғри келади.
Ушбу юкларнинг қабул қилувчиси сифатида РБК Девелопмент компанияси қайд этилган. Божхоначилар берган маълумотга кўра, бу ташкилот 2018 йилдан буён бир неча бор хорижий электрон қурилмаларни Россия брендлари ниқоби остида олиб кириши ҳоллари учраган. Мақсад хорижий маҳсулотларга солинадиган бождан тежаш.
РБК Девелопмент компанияси Xiaomi смартфонларини бошқа ном билан ўтказиб, 60 миллион рублни тежамоқчи бўлган. Inoi маҳсулотлари учун божхона тўлови йўқ, чунки у Хитойда терилса-да, расман Россия бренди ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, айрим Xiaomi смартфонларини 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимизданхарид қилиш имкони бор. Ёнғоқчақар Redmi Note 7 моделини эса ҳозирча фақат AliExpress дан буюртма орқали сотиб олиш мумкин.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.