5 дақиқада 624 та рақам: мўғулистонлик аёл рекорд ўрнатди

5 дақиқада 624 та рақам: мўғулистонлик аёл рекорд ўрнатди

Мўғулистонлик Тэнуун Тамир хотира бўйича ўтказилган онлайн жаҳон чемпионатида 400 нафар иштирокчи орасида биринчи ўринни қўлга киритди.

У «Рақамларни тезкор эслаб қолиш» номинациясида 5 дақиқада 624 та рақамни ёдда сақлаб, такрорлай олди ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Бундан олдинги жаҳон рекорди 616 та рақам бўлиб, хитойлик эркакка тегишли эди. Тэнуун уни 3 йилдан кейин янгилади.

Қайд қилинишича, 31 йил давомида атиги уч нафар иштирокчи 5 дақиқада 600 дан ортиқ рақамни ёдда сақлай олган.

Хотира бўйича жаҳон чемпионатида Мўғулистон миллий жамоаси 20 та олтин, 15 та кумуш ва 19 та бронза медалини қўлга киритиб, умумий ғалабага эришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!