Ўзбекистон Суперлигасида 22 йиллик тарих такрорланмоқда. 2004 йилдан буён илк бор чемпионатнинг кучли учлигини «Нефтчи», «Пахтакор» ва «Навбаҳор» жамоалари ташкил этадиган бўлди.
27-турдан кейин фарғоналиклар 61 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Пахтакор» 59 очко билан иккинчи, «Навбаҳор» эса 55 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Эътиборлиси, «Нефтчи» рақибларига нисбатан битта ўйин кам ўтказган. Шу боис чемпионлик учун курашда фарғоналиклар нисбатан қулай вазиятда.
Математик жиҳатдан ҳар учала жамоада ҳам чемпионлик имконияти сақланиб қолган.
20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган «Нефтчи» ва «Навбаҳор» ўртасидаги водий дербиси чемпионлик пойгасида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу қарама-қаршилик натижаси мавсум якунидаги ўринлар тақсимотига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу тариқа, Суперлиганинг якуний турлари нафақат чемпионлик, балки совриндорлар ўртасидаги ўринлар учун ҳам қизғин кураш остида ўтиши кутилмоқда.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.