2024 йил максимал ҳароратлар сони бўйича рекорд йил бўлди

2024 йил максимал ҳароратлар сони бўйича рекорд йил бўлди

2024 йил бутун дунё бўйлаб қайд этилган максимал ҳароратлар сони бўйича рекорд йил бўлди. Максимал ҳаво ҳарорати дунёнинг 15 та давлатида қайд этилган.

Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси иқлимшунос Максимилано Эррерага таяниб хабар берди.

"Ушбу экстремал иссиқлик ҳодисалари сони 2024 йилнинг февралидан июлигача бўлган давр барча статистик кўрсаткичлар бўйича рекорд кўрсаткич бўлди”, — деди у нашрга берган интервьюсида. Шундай қилиб, йил бошидан буён дунёнинг 15 та давлатида ҳарорат максималлари қайд этилди, турли мамлакатларда эса 130 ойлик иссиқлик рекордлари янгиланди. Жумладан, газетанинг қайд этишича, жорий йилда Мексикада максимал ҳарорат Цельсий бўйича 52 даража, Мисрда 50,9 даража бўлган, Малида эса ҳаво ҳарорати 48,5 даражага етган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, аввалги ҳаддан ташқари иссиқлик инсон фаолияти натижасида юзага келган глобал исиш ва Эл-Нинё табиат ҳодисаси – Тинч океанидаги сувнинг юқори қатламининг кескин исиши таъсиридан келиб чиққан. Бу йил Эл Нино эффекти ўз кучини йўқотмоқда, аммо шунга қарамай, ҳарорат рекордлари сони фақат ошди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!