2023 йилда Олий судга умумий мазмундаги мурожаатлар келиб тушиши 15,8 фоизга камайган

2023 йилда Олий судга умумий мазмундаги мурожаатлар келиб тушиши 15,8 фоизга камайган

2023 йилда Олий судга умумий мазмундаги мурожаатлар келиб тушиши 15,8 фоизга камайган, кассация ҳамда такрорий кассация тартибидаги мурожаатлар эса 3,5 фоизга ошган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

Қайд этилишича, кейинги йилларда судларга мурожаатлар сони сезиларли даражада камайган. Жумладан, 2023 йилда судларга 138 минг 821 та мурожаат келиб тушган.

Шундан Олий судга 52 287 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали 66 840 та, вилоят ва унга тенглаштирилган судларга 17 17 та, маъмурий судларга 2 235 та, республика ҳарбий судларига 442 та мурожаат келиб тушган.

Олий судга келиб тушган мурожаатларнинг
20 607 таси (39,4%) умумий мазмундаги, 31680 таси (60,6%) кассация ҳамда такрорий кассация тартибидаги шикоятларни ташкил қилган.

Иш бўйича шикоят беришга ваколати бўлмаган фуқаролар, яъни тарафларнинг қариндошлари юқори идораларга мурожаат йўллаш ҳолати кузатилмоқда.

Олий судга 2023 йил мобайнида айни шундай юқори идоралардан жами 6 292 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 673 таси бошқа идораларга, 1 329 таси қуйи судларга юборилган ва 3 482 таси бўйича судга мурожаат қилиш талаби тушунтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!