Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари айланмадан олинадиган солиқни пасайтирилган ставкада – 1 фоиз миқдорида тўлайди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.
Аниқроқ айтганда, ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчиси бир ойда 2 млн сўм даромад топса, у тўлаши лозим бўлган солиқ миқдори атиги 20 минг сўмни ташкил этади. Агар йўловчиларни ташиш фаолияти онлайн-агрегаторлар орқали амалга оширилса, солиқни ушлаб қолиш такси агрегаторлари томонидан ҳайдовчиларга даромадларни ўтказиш чоғида автоматик тарзда амалга оширилади.
Бунда агрегатор солиқни фақат ўз платформаси орқали олинган даромадлардан ушлаб қолади. Агрегатордан ташқарида шаклланган даромадлар ушбу механизм асосида солиққа тортилмайди.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳам QR коддан фойдаланиши шартми?
2026 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун рақамли платформаларда шакллантирилган электрон тўловларни қабул қилиш мақсадида махсус QR кодга эга бўлиш мажбурий талаб сифатида жорий этилади.
Ушбу талаб солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган электрон платформаларга эга агрегаторлар орқали йўловчиларни ташиш ва буюртма асосида товарларни етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган шахсларга татбиқ этилмайди. Яъни солиқ тизимларига уланган расмий агрегаторлар орқали фаолият юритувчи такси ҳайдовчилари ва курерларга алоҳида QR код ўрнатиш шарт эмас.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.