Ўзбекистонда солиқ тушумлари 63,6 триллион сўмни ташкил этди
2026-йилнинг И чорагида солиқ органлари томонидан республика буджетига 63,6 триллион сўм тушум таъминланди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга кўп.
Тушумларнинг асосий қисмини фойда солиғи ташкил этиб, ушбу йўналишда 20,4 триллион сўм йиғилди ва ўсиш 43 фоизни ташкил этди. ҚҚС тушумлари 12,5 триллион сўмга етиб, 27 фоизга ошди. Жисмоний шахслар даромад солиғидан 10,7 триллион сўм тушиб, ўсиш 15 фоиз бўлди.
Шунингдек, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари 6 триллион сўмни (+17%), аксиз солиғи 4,6 триллион сўмни (+1%), солиқсиз тушумлар эса 3,3 триллион сўмни (+1%) ташкил этди. Ер солиғи 2,8 триллион сўмга етиб, 34 фоизга ошган бўлса, мол-мулк солиғи 2,3 триллион сўмни (+11%) ташкил этди.
Айланмадан олинадиган солиқ (АОС) тушумлари 0,6 триллион сўмга етиб, 12 фоизга ошди. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари эса 82 фоизлик ўсиш билан 0,4 триллион сўмни ташкил этди.
