Украина
Германия Украина учун Ҳаво мудофаа тизимлари ўқ-дорилари ва Patriot ракеталарига $400 млн ажратади
Германия мудофаа вазири Борис Писториус НАТО мудофаа вазирлари учрашуви ва «Рамштайн» йиғини олдидан Берлин Украинага ёрдамни сусайтирмаслигини маълум қилди.
Москвага икки йил ичидаги энг йирик дрон ҳужуми уюштирилди
Москва ва Москва вилояти бир кечада юзлаб дронлар иштирокидаги кенг кўламли ҳужумга дуч келди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатнинг 17 та ҳудудига қилинган ҳужумлар давомида жами 555 та дрон “ушлаб қолинган ёки йўқ қилинган”.
Украина беларуслик болалар кетаётган автобусга ҳужум қилди
Брянск вилоятида содир бўлган ҳодиса юзасидан Россия Тергов қўмитаси теракт моддаси билан жиноят иши қўзғатди.
Зеленский: Путин билан учрашиш учун Москвага бормайман
Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага бормаслигини билдирди.
Трамп: Энди асосий эътибор Украинадаги можарога қаратилади
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия билан келишувга эришиш зарурлигини билдирди.
Зеленский: G7 давлатлари Россия урушда ғалаба қозонаётганига ишонмаяпти
Украина президенти Владимир Зеленский G7 саммити доирасидаги учрашувларда мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа имкониятларини кучайтириш масаласи асосий мавзулардан бири бўлганини маълум қилди.
Россия Қора денгиз ва Азов денгизлари ҳамда Керч бўғози бўйича халқаро арбитражда ғалаба қозонди
Россия ва Украина ўртасидаги ушбу арбитраж жараёни 10 йил давом этган.
Украина Киевдаги Лаврага берилган зарбалар туфайли ЮНЕСКОга мурожаат қилади
Украина бош вазири Юлия Свириденко Киево-Печерск лаврасига берилган зарбани Украина халқи ва унинг меросига қилинган навбатдаги қўпол ҳужум деб атади.
Буюк Британия бош вазирига тегишли мулкларга ўт қўйишда икки нафар Украинада туғилган эркак айбдор деб топилди
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Россиянинг Киевга йирик ҳужуми: ҳалок бўлганлар бор, Киев-Печерск Лаврасига зарар етди
Россия армияси тун давомида Украина пойтахти Киевга кенг кўламли ҳаво ҳужумини амалга оширди. Ҳужум оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, 30 нафардан ортиқ одам жароҳат олди.
ЕИ Украина ва Молдовани вето ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчи
Евроиттифоқ келажакдаги аъзолар учун иттифоққа аъзолик шартларини ўзгартиришни ва 5 йилдан 15 йилгача бўлган муддатга бир қатор жиддий чекловлар жорий этишни режалаштирмоқда.