Украина
Россиянинг 14 та ҳудуди ва аннексия қилинган Қрим узра 250 га яқин Украина дронлари уриб туширилди
Ярославл вилоятида Украина дронлари ёқилғи сақланадиган саноат объектларига бориб урилган ва ёнғин бошланган, деб хабар берди маҳаллий расмийлар.
Россия Украинадаги урушга давлат бюджетининг ярмини сарфлай бошлади – немис иқтисодчиси тахлили
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Украина фронтида 18 ёшли Алишер ҳалок бўлди: 2008 йилда туғилган биринчи россиялик қурбон
BBC, «Медиазона» ва кўнгиллилар томонидан олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, Украинадаги уруш бошланганидан бери ҳалок бўлган 226 055 нафар россиялик ҳарбийнинг шахси тасдиқланган.
Украина телеграмм-каналлари Армянск яқинида Қримга кетаётган ва йўқ қилинган Россиянинг 50 та бензин ташувчи машинадан иборат колоннаси суратини эълон қилди
Кейинроқ улар ушбу кадр "Arma 3" ҳарбий симулятор ўйинидан олингани маълум бўлганини ёзишди.
Украина иттифоқчиларидан қурол-яроғ учун яна 20 миллиард доллар сўрайди
Киев ўз сўровини 18 июн ФҚБ куни бўлиб ўтадиган навбатдаги "Рамштайн" учрашувида эълон қилади.
Европа Трампни Россия билан янги музокараларни бошлашга ундамоқчи
Bloomberg маълумотига кўра, Европа давлатлари АҚШ президенти Доналд Трампни Россия билан янги тинчлик музокараларини бошлашга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Украина ёзда электр энергияси тақчиллигига дуч келади
Бу эса Киевни импортни оширишга ҳамда истеъмолчиларни оммавий равишда тармоқдан узишга мажбур қилмоқда.
Германия Киевга ўқ-дорилар етказиб бериш учун яна 300 миллион евро ажратади
Йил бошида украин ҳарбийлари 500 мингга яқин ўқ-дориларни қабул қилиб олган.
Зеленский Путинга йўллаган мактубдан кейин “керакли натижа” олганини айтди
Владимир Зеленский маълум қилишича, у бир ой давомида бир қатор расмий мактублар йўллаган — жумладан Оқ уй, АҚШ Конгресси, Европа Иттифоқи ва Владимир Путинга.
Зеленский: Россия “урушни ўз уйида ҳам ҳис қилади”
Владимир Зеленскийнинг баёнотига кўра, Россия ҳар куни ўртача 650 тага яқин дрон ва 35 дан 100 тагача ракета қўлламоқда.
Полша депутати: «Украина давлатдан кўра мафия тузилмасига ўхшайди»
Европа парламентининг полшалик депутати Ева Заячковска-Герник Украинадаги коррупция даражасини кескин танқид қилиб, мамлакатни давлатдан кўра мафия тузилмасига қиёслади.
Германияга келган украиналикларнинг 60 фоизини ҳарбий хизматга чақирув ёшидаги эркаклар
Шу сабабли Германияда қоидаларни қайта кўриб чиқиш ва чақирув ёшидаги украиналик эркакларга ҳимоя мақомини автоматик равишда беришни тўхтатиш масаласи муҳокама қилинмоқда.