Дональд Трамп

Трамп президентлик пойгасини тарк этадими?

Бир нечта сўровлар унинг асосий рақиби, собиқ вице-президент Жо Байдендан орқада қолганини кўрсатди.

Трамп хоним танқидлар остида қолди

AҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания кекса фуқаролар билан учрашувда ҳимоя ниқобисиз келгани учун танқид қилинди. Бу ҳақда Express портали хабар бермоқда.

Эрон Трампни ҳибсга олиш учун ордер берди

Эрон суди Интерполдан АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Исломий Инқилоб Қўриқчилари Корпуси (IRGC) генерали Қосим Сулаймонийни ўлдирганлиги учун халқаро қидирувга беришларини талаб қилмоқда.

Россия АҚШни мағлуб этди — Трамп

AҚШ Президенти Дональд Трамп, ўзидан олдинги президент Барак Обаманинг Россияга нисбатан заиф бўлганини таъкидлади.

Трамп Обамани жосусликда айблади

Aмерика Қўшма Штатларининг амалдаги президенти Дональд Трамп ўзидан олдинги президент Барак Обамани хоинликда айблади. Оқ уй раҳбари бу мавзуни CBN News телеканалига берган интервьюсида кўтарган.

АҚШда коронавирусдан 120 миллион киши вафот этдими?

Бўлажак сайловларда AҚШ Демократик партиясидан энг муносиб номзод, собиқ вице-президент Жо Байден янглишиб, мамлакатда 120 миллион киши коронавирус қурбони бўлганини айтди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Трамп: "Россия, Хитой ва КХДР билан келишиш осонроқ"

AҚШ президенти Дональд Трамп унинг AҚШдаги Демократик партия аъзолари билан муносабатдан кўра Россия, Хитой ва КХДР билан муносабатлари осонроқ эканлигини айтди.

Трамп, Хитой ва коронавирус ҳақида кутилмаган маълумот пайдо бўлди

AҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг айтишича, Дональд Трамп Хитой билан савдо битими имзоланмагунча коронавируснинг хавфлилиги ҳақидаги огоҳлантиришларга эътибор бермаган.

WSJ: Трампни қайта сайлаш кампанияси учун Хитой томонидан ҳам хайрия қилинган

Хитой ҳукумати вакиллари билан алоқада бўлган хитойликлар Дональд Трампни АҚШ президенти этиб қайта сайлаш кампанияси учун маблағ тўплаётган Trump Victory фондига юз минглаб доллар миқдорида сармоя киритган. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар бермоқда.

Трамп Мадуро билан фақат унинг ҳукуматдан кетиши ҳақида гаплашиш учун учрашиши мумкинлигини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадуро билан учрашишга тайёрлигини, бироқ бу учрашув фақат Мадуронинг ҳукуматдан кетишини муҳокама қилиш учун ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзди, деб хабар бермоқда «РБК».

Путинни Трамп билан ёлғиз қолдириб бўлмайдими?

“Россия Президенти Владимир Путин ўз мамлакатининг миллий манфаатларини аниқ тасаввур қилади ва шунинг учун ҳам уни америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан ёлғиз қолдиришнинг иложи йўқ”.

Трампнинг Туркияга боғлиқ "қилмиши" ошкор бўлди

Туркия AҚШ президенти Дональд Трампнинг шахсий қарори туфайли Россиянинг "С-400"ини сотиб олиш учун санкциялардан қочишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон ўзининг китобида айтиб ўтди.