Сиёсат

Дунё харитаси ўзгариши мумкин – Гренландия тақдири яқин кунларда ҳал бўлади

Марко Рубио келаси ҳафта Дания ва Гренландия вакиллари билан учрашув ўтказади.

АҚШ ва Венесуэла дипломатик алоқаларни тиклашни муҳокама қилмоқда

The New York Times'нинг ёзишича, иккала томон ҳам дастлабки қадамлар “тажриба-синов тариқасида” эканини айтмоқда.

Гренландия сиёсий партиялари АҚШни орол ва унинг аҳолисига нисбатан “ҳурматсиз муносабатни” тўхтатишга чақирди

Сиёсатчилар Гренландиянинг келажагини фақат унинг фуқаролари белгилаши кераклигини, ташқи аралашувга йўл қўйилмаслигини таъкидлади.

Трамп Путиннинг ўйинларидан чарчаган

Трамп Путинни тинчликка таҳдид деб билади

Эрон армияси мамлакатдаги норозилик намойишларини бостиришга қўшилишга тайёр

Дастлаб иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш талаблари билан бошланган норозиликлар кейинчалик теократик режимни тугатиш чақириқларига айланди.

"Тез орада Ватанимга қайтишга ҳозирлик кўрмоқдаман"

Эрон мухолифати етакчиларидан бири шаҳзода Ризо Паҳлавий ватандошларини шаҳарларни эгаллашга тайёргарланишга чақирди.

Вашингтон ва Киев 800 млрд долларлик шартнома имзолаши мумкин

Стив Уиткоффнинг сўзларига кўра, дастурга дунёдаги энг йирик инвестиция гуруҳи Black Rock ҳам қўшилади.

Исроил ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошламоқчи

Сулҳ шартларига кўра, ҲАМАС қуролларини топшириши керак. Гуруҳ оғир қуролларнинг қолган қисмини беришга тайёр, бироқ ўқотар қуролларни топширишдан бош тортмоқда.

Трамп АҚШ қўшинлари Мексикадаги наркокартелларга зарба беришини айтди

Мексикадаги ҳамма ишни наркокартеллар юритмоқда ва улар ҳар йили бизнинг мамлакатимизда 250–300 минг кишини ўлдирмоқда

АҚШ Мадурони қўлга олишдан олдин Туркияга уни қабул қилишни таклиф қилмаган

Мадуронинг ўзи ҳам Туркияга келиш масаласида биз билан ҳеч қачон боғланмаган

Франция парламенти мамлакатнинг NATO'дан чиқиши масаласини кўриб чиқади

Франция Миллий Ассамблеяси (парламенти) вице-раиси Клеманс Гете мамлакатнинг NATO аъзолигидан чиқиши тўғрисидаги резолюцияни овозга қўйиш ниятида эканини маълум қилди.

Эронда норозилик намойишларини бостириш чоғида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди — Тime

Нашрнинг Теҳрондаги шифокорга таяниб хабар беришича, пойтахтдаги атиги олти шифохонада камида 217 нафар ҳалок бўлганлар қайд этилган, уларнинг аксарияти ўқотар қуролдан олинган жароҳатлар сабаб вафот этган.