Жиззах

Жиззахлик фирибгар қизга ҳукм ўқилди

Жиззах шаҳрида яшовчи К.Ғ ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, тадбиркор Н.Ю.га  агарда 4000 АҚШ долларини берса, унинг номига виза карта расмийлаштириб, ушбу пулларни виза картага тушириб, 8000 АҚШ долларини икки бараварга кўпайтириб беришини айтади.

Жиззахда фирибгарликда айбланган шахс нега оқланди?

Дастлабки тергов органи томонидан Отабек Норқўзиев хавфли рецидивист бўла туриб, 2015—2016 йилларда бир нечта ҳолатда бир гуруҳ шахслар бўлиб, фуқароларга тегишли бўлган ер участкаларини сохта ҳужжатлар асосида сотиш ва шу орқали фуқароларнинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан эгаллаш билан шуғулланиб келган.

Ана холос! Жиззахда "пахта жиноятчилари" ушланди

Деҳқонлар етиштирилган пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш билан банд бўлган шу кунларда элнинг бу эзгу ташвишидан қинғир йўл билан даромад орттириш йўлида фойдаланиб қолишга уринаётган айрим кишиларнинг ҳаракатини инсофсизликдан бошқача нарса дейиш мумкин эмас. 

Жиззахда МИБ томонидан 8 ойда 371 млн сўмлик алимент ундирилди

Жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси, унинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан 5 минг 800 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Жиззахлик ҳамшира дори-дармонларни нега уйида сақлаган?

Тиббиёт ҳамшираси деганда кўз ўнгимизда оғриётган жонга шифо истаган, ўзига хос меҳр-шафқат эгаси бўлган инсон гавдаланади. Лекин гуруч курмаксиз бўлмайди, деб бежиз айтилмаган экан.

Афсуски, у яна жиноятга қўл урди

Кимнидир алдаб пулини олишни режа қилаётган кимса ёлғоннинг умри қисқа, қилмишига яраша жазо муқаррарлигини билармикан?

Арнасой туман прокурорининг ўринбосари машинада пиёдани уриб юборди. У вафот этди

2018 йил 16 сентябрь куни соат 17:30ларда Жиззах вилояти Арнасой туман прокурорининг ўринбосари Дилшод Каримов отаси Бадриддин Каримовга тегишли «Нексия-1» автомашинасини ишончнома орқали 4Р38 «Жиззах-Учтепа-Навбаҳор» автомобиль йўлининг Пахтакор-Жиззах йўналишининг 16-км.да бошқариб борган. 

“Тоза асал”га ҳам шакар қўшишаркан…

Асалари етти хазинанинг бири, деб бежизга айтилмайди. Бу соҳани кўпчиликка нотаниш ва мураккаб томонлари бор.

Фермер хўжалигидан ер майдони ваъда қилиб, пулларни ўзлаштириб юборган шахслар қўлга олинди

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Жиззах вилоятида аэропорт ташкил этилиши мумкин

Жиззах вилоятида иш олиб боришга қизиқиш билдирган компаниялар сони ортиб бориши билан ҳудудда вилоятда аэропорт хизматига бўлган талаб ортяпти.

«Ваз-2106» «Зил-131»га бориб урилди, икки аёл киши ҳалок бўлди

Жиззах шаҳрида 31 август куни Фориш туманида яшовчи Б.У. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини “И.Каримов-Буюк Турон” кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган А.Н. бошқарувидаги “Зил-131” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Жиззахда Chevrolet Tracker намойиш этилди

 Жиззахда Халқаро инвестицион форум доирасида Ўзбекистон автомобил саноатининг янги маҳсулоти - Chevrolet Tracker намойиш этилди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.