Юртимизда
Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябргача узайтирилди
2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.
Қарши давлат университетининг таълим ва тадқиқотлар учун имкониятлари янада кенгайди
Президент Шавкат Мирзиёев Қарши давлат университетида ҳам бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.
Янги Қарши шаҳри барпо этилади
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Қарши шаҳрини барпо қилиш ҳамда Қарши магистрал канали бўйида туризм мажмуасини ташкил этиш лойиҳалари билан танишди.
Бўстон тумани ҳокимининг бирданига икки ўринбосари озодликдан маҳрум қилинди
Тезкор тадбирда қўлга олинган ўринбосарларнинг бири 6 йилга, иккинчиси 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Грузияга ташриф буюради
Бу ҳақда Грузия ташқи сиёсат маҳкамаси баёнотида айтилмоқда.
Қашқадарёда 350 миллион долларга 100 километр йўл янгиланади
Қашқадарё вилоятида транспорт инфратузилмасини яхшилашга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилади.
Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти билан банк ҳисобварағи очишга рухсат берилди
Ўзбекистонда фуқароларнинг банк ҳисобварағи очишда шахсини тасдиқлаш имкониятлари кенгайтирилди.
Наманганда эркак МИБ ходимига тан жароҳати етказди
Мажбурий ижро бюроси Янги Наманган туман бўлими давлат ижрочилари хизмат вазифасини бажариш вақтида қаршиликка дуч келишди.
Ўзбекистонда электр энергиясини беҳуда сарфлаганлар 15,4 млн сўмгача жаримага тортилади
Ўзбекистонда электр ва иссиқлик энергиясидан беҳуда фойдаланган мансабдор шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга 8 миллион 800 минг сўмгача жарима солиниши мумкин.
Оқсувнинг табиий қудрати: Қашқадарёда учта янги ГЭС ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд энергетика салоҳиятини юксалтириш йўлидаги муҳим воқеа — Оқсув дарёсида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан барпо этилган умумий қуввати 24 мегаватт бўлган учта янги гидроэлектр станцияси фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди
«Болалар фаровонлигига инвестициялар: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт йўлида» халқаро саммити ҳамда Болалар онкологияси ва гематологияси бўйича II халқаро конгресс доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёевага онкологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги ва ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари сургани учун нуфузли халқаро мукофотни топширди.
Тошкентда Озарбайжон курортларининг туризм салоҳияти тақдим этилди
Тошкент шаҳрида Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташкилотчилигида, Озарбайжон Касаба уюшмалари Конфедерацияси делегацияси иштирокида Ўзбекистон туризм компаниялари вакиллари учун Озарбайжон курортларининг туризм ва соғломлаштириш имкониятларига бағишланган тақдимот маросими ўтказилди.