Янгиликлар

Саида Мирзиёева Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари раҳбариятлари билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари раҳбариятлари билан учрашув ўтказди.

Мексика ташқи ишлар вазири G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишида тинчлик муҳимлигини қайд этди

Мексика ташқи ишлар вазири Алисия Барceна G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишидаги чиқишида дунёдаги можароларни фақат «тинчлик йўли билан» ҳал қилиш мумкинлигини айтди.

Пул эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона ва Наманганда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Март ойида ўзбекистонликлар 13 кунгача дам олади

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 8 - март жума, ундан кейин эса 9 ва 10 - март шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни.

Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар ёзгача тўхтатилди — Европа Комиссияси президенти

Урсула фон дер Ляйен 6-9 июн кунлари бўлиб ўтадиган Европарламент сайловлари олдидан Украинанинг Евроиттифоққа аъзолиги бўйича музокаралар учун зарур асос яратилишини кутмаслигини айтди.

Ўзбек сўми дунёнинг энг кучсиз валюталари ўнталигида 6 ўринда

Унга кўра ўзбек сўми аввалги йилдаги 7-ўриндан бир поғона юқорилаб, 6-ўринга жойлашган.

Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича дунёда юқори ўринда қолмоқда

Бу ЖССТ тавсия қилганидан 20,8 баравар юқори.

Туркиядаги ЮНEСКО мероси объектлари

Мамлакатда ажойиб тарихий мерос объектлари мавжуд бўлиб, улардан 21 таси ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатида ва 79 таси тахминий рўйхатда ва ажабланарлиси шундаки, ҳар йили юз минглаб маданий мерос ихлосмандлари ташриф буюришади.

Аллергик касалликларнинг 30-40 фоизи аутоиммун реакциялар билан боғлиқ

Иммунитет заифлашиши — саломатлигимиз учун катта хавф. Бунда организмнинг турли касалликларга қарши курашиш қобилияти сусаяди.

АҚШ Мексика билан чегарада иммиграция сиёсатини кучайтиришга тайёрланмоқда

АҚШ президенти Жозеф Байден маъмурияти муҳожирларнинг АҚШ-Мексика чегарасида бошпана сўрашини қийинлаштириш учун Конгресссиз бир томонлама чоралар кўриш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Хитойдаги йирик банклар Россиядан тўловларни тўхтатди

Бу ҳақида Zamon.uz хабар берди.