Янгиликлар

Олтиариқ туманида 219,3 млн сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “A.S.” ҳамда “I.Y.” фермер хўжаликлари масъул шахслари “M.B.” хусусий корхонаси раҳбари Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу фермер хўжаликлари ер майдонларига ҳақиқатда ўрнатилмаган 14 629 дона шпалерлар учун жами 219,3 млн сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни “M.B.” хусусий корхонаси орқали нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Сунак Британия демократиясига таҳдид ҳақида гапирди

“Биз экстремистлар ва жиноятчилар томонидан беқарорликнинг ҳайратланарли даражада кучайишини кузатмоқдамиз. Кўчаларимиздаги норозилик намойишларидан бошлангани қўрқитиш, таҳдид ва режалаштирилган зўравонлик ҳаракатларига айланди”, — деди Британия раҳбари.

Афғонистонда совуқдан мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди

Афғонистоннинг Фарёб вилоятида кучли қор ёғиши ва совуқ оқибатида мингдан ортиқ қўй ва қорамол нобуд бўлди. Бу ҳақда Avapress хабар берди.

Россия ёзувчи Людмила Улитскаяни "хорижий агент" деб эълон қилди

Россия Адлия вазирлиги ёзувчи Людмила Улитскаяни "чет эл агентлари" реестрига киритди.

Кемамоделчиларимиз Қозоғистонда 9 та медални қўлга киритди

Қозоғистоннинг Караганда шаҳрида кемамодел спорт тури бўйича ўтказилган Ҳамдўстлик кубоги доирасидаги Қозоғистон очиқ қишки чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Тамаки таъсири ўсмирлар организмида қайтариб бўлмас асоратлар қолдиради

Тамакининг инсон саломатлигига зарари хусусида кўп гапирилади. У тўла-тўкис шаклланган организмга шунчалик салбий таъсир этадики, ҳали ривожланаётган ўсмирлар танаси ушбу зарарли одат сабабли ундан-да кўп азият чекади.

Божхона қоидабузарлигининг олди олинди

“Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан катта миқдордаги божхона қоидабузарлик ҳолатига чек қўйилди.

Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди

Марҳум фарзандлар 12 ва 11 ёшда бўлган. Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди.

WSJ: 2022 йил апрел ойида муҳокама қилинган Москва ва Киев ўртасидаги келишув лойиҳаси "Украинанинг абадий бетарафлигини" назарда тутган

Тhe Wall Street Jornal томонидан кўриб чиқилган 17 саҳифалик ҳужжатга кўра, Украина ҳеч қандай ҳарбий блокларга қўшилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, аммо Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ҳуқуқига эга бўлган "абадий нейтрал давлат"га айланиши керак эди.

Санкт-Петербургга UAV ҳужуми содир бўлди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига учувчисиз учиш аппаратлари (UAV) ҳужум қилди.

Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Жорий йилнинг 29 феврал куни BYD русумли автомашина ҳайдовчиси, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Наманганда радарга тушмаслик учун давлат рақам белгисини яшириб олган Mercedes-Benz ҳайдовчиси ушланди

“Наманган” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.