Янгиликлар

Давлат бюджетига 1 млрд. 127 млн. сўм қўшимча божхона тўлови ундирилди

Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Жиззах шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига Польша давлатидан 2 дона “MAN” русумли юк автотранспорт воситалари ҳамда 2 дона “KRONE” русумли ярим тиркамалар олиб келиниб, “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган.

Нигерияда шер ҳайвонот боғи ходимини ғажиб ўлдирди

Нигериядаги Обафеми Aволово университети (ОAУ) ҳайвонот боғига масъул бўлган Олабоде Олавуйи шерларга озуқа улашаётган вақтда ҳужумга учради, деб баёнот берди университет маъмурияти.

Италиянинг жаҳонга машҳур брендлари Ўзбекистон корхоналарига эътибор қаратмоқда

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг машҳур «Original Marines S.p.A.» компанияси ташқи бозорлар бўйича директори Гуалтьеро Галли билан учрашув ўтказди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА.

Аёл теннисчиларнинг ҳафталик рейтинги эълон қилинди

Профессионал аёл теннисчиларнинг эълон қилинган ҳафталик янги рейтингида ўзбекистонлик ракетка усталаридан Нигина Абдураимова уч поғонага юқорилаб, 245-ўринда қайд этилди.

IX қишки Осиё ўйинларига Хитой мезбонлик қилади

2025 йили ўтказиладиган IX қишки Осиё ўйинларига Хитойнинг Харбин шаҳри мезбонлик қилади.

Лагосда кучли ёғингарчилик натижасида сув тошқинлари рўй берди

“NaijaNews” нашрининг хабар беришича, Нигериянинг Лагос штатида кучли ёғингарчилик натижасида кўчалар дарёга айланди, автомобиллар ва уйлар сув остида қолди.

Travel Links: Ўзбекистон саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар сафида

Ҳиндистоннинг “Travel Links” ихтисослашган журнали Ўзбекистонни саёҳат учун еттита энг яхши йўналиш рўйхатига киритди.

БМТ: Ғазода эрта туғилган чақалоқлар ўлим хавфи остида

Қамалдаги Ғазо секторида эрта туғилган чақалоқлар Халқаро судда геноцид айби билан суд қилинаётган Исроил ҳужуми туфайли ўлим хавфи остида қолган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Aҳолишунослик жамғармаси – UNFPA ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.

Англияда футбол тарихидаги энг тезкор гол урилди

Англиянинг “Кройдон” клуби футболчиси Райан Холл ўйин бошланганидан 2 сония ўтиб гол урди. Жамоа Гиннеснинг рекордлар китобига ариза топширди.

Эйфель минораси иш ташлаш туфайли ёпилади

Эйфель минораси ишчилари ушбу меъморий ёдгорликни бошқаришнинг иқтисодий стратегиясини ўзгартиришни талаб қилиб, иш ташлаш эълон қилди.

Тошкентда бошқарувни йўқотиб, Cobalt ва йўловчи автобуси билан тўқнашган автобус ҳайдовчиси айбини тан олди

Тошкентда бошқарувни йўқотиб, Cobalt ва йўловчи автобуси билан тўқнашган автобус ҳайдовчиси айбини тан олди.

Афғонистонда кучли қор 25 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир аралаш кучли қор ёғган.