Зеленский Модининг Москвага ташрифини қоралади. Ҳиндистон бунга муносабат билдирди

Зеленский Модининг Москвага ташрифини қоралади. Ҳиндистон бунга муносабат билдирди

Украина президенти Владимир Зеленский Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Москвага ташрифи ва у ерда Владимир Путин билан учрашганини қоралади. Бироқ, Украина президентининг сўзлари Нью-Деҳлида ғазаб билан қабул қилинди.

Украина президенти Модининг Россияга ташрифи тинчлик саъй-ҳаракатларига оғир зарба берганини ва дунёдаги энг йирик демократик давлат раҳбарининг энг ёмон уруш жиноятчиси билан учрашишини кўриш оғриқли эканини айтди.

Бунга жавобан Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги бу сўзлардан норозилигини билдириш учун Украина элчисини чақирди. Бундан ташқари, Ҳиндистон маданият бўйича қўшма гуруҳ йиғилишини кейинга қолдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!