Зеленский 2021 йилда қанча маош олгани маълум бўлди

Зеленский 2021 йилда қанча маош олгани маълум бўлди

Украина президенти Владимир Зеленский 2021 йилда 336 минг гривна (12,2 минг доллар) маош олган. Бу ҳақда Украина ишлари давлат бошқармаси маълум қилди.

"2021 йилда иш ҳақи 336 минг гривнани ташкил этди, ундан 65 минг 520 гривна (2,4 минг) солиқ ва йиғимларга тўланди", - дейилади бошқарманинг "24 канал" телеканали сўровига йўллаган жавобида.

Маълумот берилишича, Зеленскийнинг лавозим маоши 28 минг гривнага (1020 доллар) тенг. У устама ва мукофот пуллари олмаган.

Украина президенти жами даромадлари ҳақида 1 апрелгача ҳисобот бериши лозим.

2020 йилдаги декларацияга кўра, Зеленский 815 минг доллар даромад топган, ўшанда ҳам унинг маоши 336 минг гривна бўлган. 2019 йилда унинг оиласи даромади 1,06 млн долларни ташкил этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!