Захарова Украинани қоралади

Захарова Украинани қоралади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг айтишича, Украина Ғарб кўмагида Африкада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва очликка қарши курашиш манфаатларига "бир тийин ҳам қўймайди".

Дипломатнинг қайд этишича, Россиянинг Истанбулдаги Қўшма мувофиқлаштириш марказидаги вакиллари Африкага йўл олган юк ташувчиларни Қора денгиз ташаббусига киритиш учун курашмоқда.

Бундан ташқари, Захарованинг сўзларига кўра, Ғарб Африкага керакли ўғитларни ишлаб чиқариш учун аммиак етказиб беришдан манфаатдор эмас. Москва Толятти-Одесса аммиак қувурини кечиктирмасдан ишга туширишга тайёр, аммо Захарова таъкидлаганидек, Киев бу жараённи секинлаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!