Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирусга оид илмий тадқиқотлар олиб борилади

Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирусга оид илмий тадқиқотлар олиб борилади

Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирусга оид илмий тадқиқотлар олиб борилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди.

Қайд этилишича, 1- ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус ва пневмония билан касалланган беморлар кескин камайгани инобатга олиниб, муассасалар базасидан унумли фойдаланиш ҳамда келгусида уларнинг фаолиятини тиббиётнинг бошқа йўналишларига ҳам мослаштириш мақсадида реабилитация бўлимлари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ушбу шифохоналарда коронавирусга оид илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш мўлжалланмоқда. 

Маълум қилинишича, шу мақсадда шифохоналарда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозими жорий қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!