Закотни ҳозир берса бўладими?

Закотни ҳозир берса бўладими?

"Закотда йил айланиши омма уламолар наздида закотни адо этишни жоиз қилувчи шартлардан эмас". ("Бадатъус-саноиъ фи тартибиш-шароиъ, Косоний, 2 жилд, 486 бет). 

Яъни, мулк нисобга етгандан кейин, йил ўтишини кутмасдан закотни чиқарса бўлади. Фақат йил тўлган пайтда мулк нисобдан кам бўлмаслиги керак.

Тушунтираман: масалан, сиз 30 миллиондан ортиқ маблағга ёки шунча турадиган мулкка эга бўлдингиз. Бу сизнинг аслий ҳожатингиздан ортган мулк. Ана шу мулкка эга бўлган кунингиздан қамарий ҳисобда бир йил ўтса ва мулк нисобидан камаймаган бўлса, унинг закотини (750 минг сўм) чиқариш сиз учун фарз бўлади. Кўпайган бўлса, кўпайган кўринишидан закот берасиз. Юқоридаги масалада, ана шу бир йил ўтмасдан олдин ҳам закотингизни беришингиз мумкинлиги айтилмоқда. 

Демак, синовлар туфайли қийналган оилалар кўпайган шу кунларда, Рамазон ойини кутмасдан закотларни бериш мумкин. Бу билан шариатнинг мақсади бўлган - камбағаллар қийналиб қолишининг олди олинган бўлади.

Мубашшир Аҳмад


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!