Юртимизда 27 октябрдан ҳаво кескин совиши кутилмоқда

Юртимизда 27 октябрдан ҳаво кескин совиши кутилмоқда

27 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Россиянинг Европа қисмидан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. 28—29 октябрь кунлари унинг таъсири бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади, деб хабар беради «Ўзгидромет».

Маълум қилинишича, 27—28 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

28—29 октябрь кунлари эса ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2 даража совуқ бўлади, кундузи 10-13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!