Юнусободдаги метро бекати олдида одам ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар юзасидан маълумот берилди

Юнусободдаги метро бекати олдида одам ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар юзасидан маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани Шахристон бекати олдида одам ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, 2020 йил 12 декабрь куни Юнусобод тумани, Гисар кўчасида шахси номаълум ёши тахминан 35-40 лардаги осиё миллатига мансуб аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!